ЁМОН ТАРБИЯЧИЛАР

Тарбия санъатининг ўзига хос хусусияти шундаки, у деярли ҳаммага таниш ва тушунарли, баъзи бировларга ҳатто жуда осондек туюлади. Киши тарбия санъати билан назарий ёки амалий жиҳатдан қанчалик кам таниш бўлса, унга бола тарбиялаш шунчалик осон бўлиб туюлади.

Ота-оналар кўпинча «тарбия» сўзи билан «маълумот» сўзини чалкаштириб қўядилар ва болани маълум бир касбга ўқитиб-ўргатиш билан унга тарбия бердик деб ўйлайдилар. Йиллар ўтгач, ота-оналарнинг ўз фарзандларидан ҳафсаласи пир бўлишининг сабаби ҳам мана шунда!

Яна бир ҳақиқат борки, ундан асло кўз юмиб бўлмайди: болага яхши тарбия бериш учун, ота-онанинг ўзи ахлоқан тоза инсон бўлмоғи шарт. Ахлоқ масаласида қусури бор ота-она ўз фарзандларига қанчалик меҳр бермасин, ёмон тарбиячилигича қолаверади. Чунки ота-онанинг ҳар бир хатти-ҳаракати ва феъл-атвори бола табиатида ўчмас из қолдиради.

Антон РУБИНШТЕЙН,

рус композитори.

Рус тилидан Робия ҲАМИД таржимаси

2018 йил 12 ноябр сонидан олинди

1+