ШАЙТОНЛИК АЛОМАТИ

Бир куни Расулуллоҳ (с а в) саҳобалар жамоатида ўтирардилар. Саҳобалар бир зотдан баҳс очдилар ва уни кўп мақтадилар. Шу аснода ўша одам кириб келди. Эндигина таҳорат олган экан, юзидан таҳорат сувининг томчилари томиб турарди. Манглайида сажда изи бор эди. Саҳобалар:

— Биз Сизга ана шу киши ҳақида гапирган эдик, эй Аллоҳнинг Расули! – дедилар. Расулуллоҳ (с а в) эса:

— Мени унинг юзида шайтонлик аломатини кўряпман! – дедилар.

У одам яқин келиб салом берди ва жамоатга қўшилди. Пайғамбаримиз (с а в) унга дедиларки:

— Аллоҳ учун сендан бир нарсани сўрайман, фақат тўғрисини айт, бу ерга келаётганингда «Буларнинг ичида мендан яхшиси йўқ», деган фикрни кўнглингдан ўтказганмидинг?

— Ҳа, — деди у одам, — шундай гап кўнглимдан ўтган эди, ё Расулуллоҳ…

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг «Мукошафат-ул қулуб» асаридан олинди

2018 йил 26 январ сони

0