НАФСНИ СИЙЛАШНИНГ «ШАРОФАТИ»

Македониялик Искандар таомланиш масаласида анчайин қаноатли эди. У лаззатли таомларга бефарқ қарарди. Масала ишга бориб тақалганда, тарихда ўтган бошқа саркардалар, шоҳлардан фарқли ўлароқ, Искандар зиёфатларни ҳам, уйқуни ҳам, кайф-сафони ҳам бир четга суриб ташларди. У ўзига нисбатан ўта талабчан эди.

Искандар энг тўкин зиёфатларда ҳам тўйиб овқатланмасди. Бир куни катта бир зиёфатда унинг атрофидагилар бўккунча овқатланиб, май ичар эканлар, Искандарнинг дўстларидан бирининг кайфи ошиб қолди ва бехосдан:

— Искандар шоҳларга ўхшаб овқатланишни ҳам билмайди, — деб юборди. Искандар хафа бўлганини сиртига чиқармади (у маст одамлар билан тортишадиганларни ўтакетган аҳмоқ деб ҳисобларди). Зиёфат ниҳоясига етгач, у «вайрон қилинган» дастурхон атрофида қорнини силаб, терга ботиб, ўзини ўнглолмай ўтирганларга қарата киноя билан деди:

— Мен энди туриб от чопишим, қиличбозлик билан шуғулланишим мумкин, сизлар эса қорин силаб, ёнбошлаб ётишдан бошқасига ярамайсиз. Мен энди от миниб, шаҳар айланаман, сизлар эса ҳожатхона атрофида айланасиз. Нафсини шоҳона таомлар билан сийлашнинг бундан бошқа «шарофати» йўқ!..

Плутархнинг «Дастурхон атрофидаги суҳбатлар» асаридан олинди

2018 йил 9 феврал сони

0