ДАРДИ БЕДАВОЛАР

Ахлоқий муолажани қабул қила олиш имкониятларига қараб одамларни тўрт тоифага ажратиш мумкин:

  1. Ғофил инсонлар

Улар ҳақ билан ботилнинг, чиройли билан хунукнинг фарқига бормайдилар. Лаззатларга ҳаддан ташқари тобе бўлиб қолганлари учун ҳам, биронта истакларини тўла қондиролмайдилар. Бу тоифа инсонлар муолажани жуда тез қабул қилишади. Улар бир муаллимга, муршидга муҳтож. Яхши бир муаллимдан ахлоқий муолажа олсалар, тез орада хулқи гўзал инсонга айланадилар.

  1. Жоҳил ва адашган инсонлар

Бу тоифадагилар ёмонликнинг ҳадисини олган, яхши ишларга одатланмаган, қилаётган ёмон амаллари кўзларига чиройли бўлиб кўринади. Аввало, улар бузуқликка одатланиш натижасида ичларида маҳкам ўрнашган жуда кўп иллатларни суғуриб олишлари лозим. Кейин яхшиликка ундайдиган сифатларни қалбларига экмоқлари керак.

  1. Фосиқ кимсалар

Бу тоифадаги кишилар ёмон ахлоқни яхши ахлоқ деб эътиқод қилишади. Улардаги бу қараш борган сари такомиллашиб бораверади. Шунинг учун ҳам, бу тоифадаги кишиларнинг муолажаси мушкул, соғайишларига деярли умид йўқ. Камдан-кам ҳоллардагина уларнинг дардига даво топилиши мумкин.

  1. Ёвуз кимсалар

Бу тоифага мансуб кимсаларда бузуқ қарашлар такомиллашади, улар ёмонликни кўпайтиришни фазилат деб биладилар ва бу билан фахрланадилар. Бу тоифадаги кишиларнинг аҳволи оғир, дардлари давосиз. Улар ҳақида шундай дейилган:

«Кексани тарбияламоқ – машаққат, бўрини тарбияламоқ — уни азобламоқдир»…

Абу Ҳомид ҒАЗЗОЛИЙнинг «Риёзатун-нафс» асаридан олинди

2018 йил 16 апрел сони

0