«МАЪРИФАТ САОДАТИ» ГАЗЕТАСИНИНГ 2019 ЙИЛДАГИ 1-СОНИДА:

  1. «ОҲОРИ ТЎКИЛАЁТГАН ТИЛ» –

«…Телевидение, радио тили — алоҳида мураккаб тил, у кенг оммага айтилади ва омма билан доимий мулоқотдалиги боис бу тил адабий тил билан сўзлашув тили ўрталиғидаги мартабада бўлади. Атай шевада «воттилаш», «маған-саған», «буйтиб-шуйтиб», «галди-гатти» қилиш (телевидение орқали ёки радиода шевада гапирган одам атайлаб қилади, чунки у мактабда адабий тилда ўқиган, балодай билади ҳам), ўзидан бошқа шеваларга беписандлик, умуман элга беҳурматлик, калтабинликдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун ҳам экранда гапирган одамнинг ҳатто талаффузидаги шева ҳам эшитганнинг ғашига тегади…

Биз шевада воттилаб ё галди-гаттилаб, маҳалламизни дунёга олиб чиққандек ғўдаямиз. Асли бу миллатнинг бирбутунлигига қарши ишлаш, ҳа, ҳа, зараркунандалик эканига ақлимиз етмайди ё кибримиз дилимиз кўзини кўр қилган..».

 

  1. «ХАФА БЎЛИШ ЙЎҚ»

«…Кейинги пайтларда студияларга одам тўплаб, савол-жавоб тарзида, узундан-узоқ, зерикарли кўрсатувлар ҳам тайёрланмоқдаки, эътибор билан назар солсангиз, у ерда ўтирганларнинг аксарияти (русчасига айтганда) «дежурний» одамлар эканини пайқайсиз. Назаримда, уларга олдиндан кўрсатма берилган-у, улар шу кўрсатма асосида, белгилаб берилган гапларни «булбулигўё»дай сайрашаётгандек…

Ахир, журналист жойларга бориб, реал воқеаларни кўриб, ўз мулоҳазасини билдириши, шу тариқа у ёки бу соҳадаги камчилик ва нуқсонларнинг илдизини томошабинларга кўрсатиб бериши керак эмасми?

«Олисдан отилган ўқнинг заҳри йўқ» деганларидай, студиялардаги «мажлислар»нинг ҳеч кимга, ҳеч қанақанги таъсири бўлмайди…»

 

  1. «ХАЛҚҚА ОЛИФТА СЎЗЛАР КЕРАК ЭМАС» –

«…Ҳар қандай халққа, ҳар қандай миллатга сийқаси чиққан, чирик ва ёки олифта сўзлар керак эмас. Халқ оммаси гажакдор қилиб гапиролмайди ва шунинг учун ҳам, гапни баландпарвоз сўзлар билан безайдиганларни, гапни айлантирадиганларни, беҳуда сўзлайдиганларни ва маддоҳларни ёқтирмайди. Халқ сафсатабозлар ва вайсақилардан ҳазар қилади. Чунки ортиқча сўзлар уюми одамларни асл мақсадлардан чалғитади…»

 

  1. «МАҚСАД «ОЛМАХОН ҒИЛДИРАГИ»ДА АЙЛАНИШМИ?» –

«…Кунда, кунора нафс тўрига илинганларнинг неча-нечаси телевидение орқали фош этиляпти. Қанча-қанчасининг тавба-тазаррусини эшитяпмиз. Мансабдорини ҳам, амали зўри-ю, қўли узунини ҳам аяшмаяпти. Порахўрлик қон-қонимизга сингиб кетганини ҳар куни эслатиб туришибди. «Хайрият, бунақалар яна биттага камайибди-ку, ҳарна-да», дея ўзимизни юпатишга ўтдик. Билмаймизки, коррупцияга қарши курашаётган ташкилотларнинг ўзи порага ўчлигини, тизими ич-ичидан патос бойлаб кетганини…

Таълимни ислоҳ этиш керак, дедик. Тузукроқ ишламай туриб, ҳаммамиз бараварига янги алифбога ёпишдик. Эскисини ҳам ёлчитмагандик, энди янгисига умид боғлаяпмиз. Ният – яна чаласавод авлодни шакллантиришми?..

Хуллас, икки йилдан буён журналист, амалдор-у мансабпараст, лаганбардор-у ишбилармон тиним билмай, кунни тун демай, ҳориб-шошиб ишлаётир-у, натижаси нуқул нол чиқаётгандек. Сизга ҳам шундай туюляптими? ..»

 

  1. «СИЗ ҚАНДАЙ ҚЎШНИСИЗ?» –

Қўшничилик ҳаққи динга қараб ажратилмаслигини; сизда ҳатто зинокор ва ароқхўр қўшнингизнинг ҳам ҳаққи бўлишини; қўшнининг ҳолидан хабар олмаслик – ҳалок этувчи гуноҳ эканини; бинони қўшнининг уйидан баланд қилиб қуриш мумкин эмаслигини; қўшни учун ҳеч нарса арзимас саналмаслигини; уйингизга меҳмон келганида ёзган дастурхонингизда қўшниларнинг ҳам ҳаққи бўлишини; бу дунёда уриш-жанжал билан ўтган қўшниларнинг можароси охиратда ҳам давом этишини биласизми? Шулар ҳақида батафсил билиб олмоқчи бўлсангиз, мазкур мақолани албатта ўқинг!

 

  1. «УЧИШГА МАЖБУРЛАНАДИГАН БАЛИҚЛАР ёхуд МУАЛЛИМ ЛАЁҚАТСИЗ БЎЛСА…» —

«…Энг катта фожиа – ўқитувчиларнинг ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндошмай туриб, ҳар бир ўқувчи билан юракдан гаплашмай, унинг феъл-атвори билан яхши танишмай туриб, бола психологиясини яхши билмай туриб, у ҳақида хулоса беришларида!..

Минг афсуски, айрим ўқитувчиларнинг психикаси; айрим ўқитувчиларнинг ахлоқи; айрим ўқитувчиларнинг дунёқараши бузуқ… Айримларининг билими ниҳоятда саёз; айримларининг бола психологияси бўйича ҳеч қандай тушунчаси йўқ… ва ҳоказо. Яширишнинг нима кераги бор — баъзи мактабларда ва айрим ўқув юртларида ўқитувчиликка умуман нолойиқ одамлар ишлашяпти…»

 

  1. Мутахассис маслаҳати: «ЎЗБЕК КИНОИЖОДКОРЛАРИ УЧУН ЖЎЯЛИ ТАКЛИФЛАР».
  2. Ҳажвиянамо рукнида: «СПАЛНИЙ ҚАЕРДА?»
  3. Долзарб мавзу: «БИЗГА МАТБУОТ КЕРАКМИ?»
  4. Асл инсонлар рукнида: «ДЕҲҚОН ФОРМА ОЛИМА»
  5. Фикр: «БИТТА ТУЯҚУШЧАЛИК ҲАМ БЎЛОЛМАСАНГ»
  6. Фойдали маълумот: «АЙЛАНМА ИДИШЛАР ТИЗИМИ»

 

  1. «УНУТИЛГАН ҒАРИБ ОЛИМ» –

У Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган геолог, геология ва минералогия  фанлари доктори, профессор эди. Унинг тавсиялари асосида битта  шағал  карери  ва 3та  бархан қум карерлари  асосида  3та силикат  ғишт  чиқарувчи  заводлар бунёд қилинган эди. Ватанга жуда катта хизматлар қилган эди. Лекин у тириклигида ҳам, ўлимидан кейин ҳам қадрланмади, унутилди! Тириклигида моддий жиҳатдан жуда қийналиб яшади.

Бу ҳақида  у кишининг қўшниси Абдуғафур  Расулов (Аллоҳ раҳмат қилсин)  шундай   хотирлагандилар:

— «Олтин мерос» халқаро жамғармаси  буюртмаси билан,  тақдирида  ХХ асрнинг  муҳри ўчмас  из  қолдирган  санъат, илм, бадиий  адабиёт намоёндалари  ҳақида  видеомонолог-фильмлар  ярата  бошладиг-у, мен  Мирмажид  ака ҳақида ҳам ана шундай фильм олишни  кўнглимга тугиб қўйдим. Мақсадимни  Мирмажид  акага айтдим. Қачон, қандай  «ёзиб» олишимизни   келишиб  олдик. Эртага  «ёзамиз»  деб тайёргарлик  кўраётганимизда, Мирмажид   ака  бизникига  ўта  кайфиятсиз  ҳолда  чиқиб келдилар.

— Укажон, мени   «ёзиб»  олмай қўя қолинглар. Уйимда  шароит  йўқ… Бунақа ишлар  осойишта  вазиятда,  бир пиёла чой  устида  қилинади. Мен  ўзбекман, ахир! Келганларнинг ҳурмати  учун  дастурхон  ёзишим керак… Аммо ҳозир шунга ҳам иложим йўқ-да… Мени маъзур   тутинг, — дедилар-да,  битта-битта  қадам   ташлаб  ғамгин  кета  бошладилар…

Мазкур мақолада унутилган шу олимимизнинг тақдири ҳақида қимматли маълумотларни ўқийсиз.

«МАЪРИФАТ САОДАТИ» ГАЗЕТАСИНИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БАРЧА МАТБУОТ ДЎКОНЛАРИДАН СЎРАНГ.

«МАЪРИФАТ САОДАТИ» — ЭСКИРМАЙДИГАН ГАЗЕТА!

2+