Зуҳриддин ИСОМИДДИНОВ

Зуҳриддин ИСОМИДДИНОВ

1953 йилда туғилган.
1971-1976 йилларда Тошкент Давлат университетининг Журналистика факультетида таҳсил олган. Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти илмий ходими (1976-1998), Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биринчи котиби (1998-2000), Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (2001-2002) ва Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси (2003-2011) директори, Миллий кутубхона хизмат раҳбари бўлиб ишлаган.
Қирғиз халқ «Манас» эпосининг ўзбек тилидаги таржималарини тадқиқ этиб, диссертация ёқлаган. Унинг қаламига мансуб «Манас» эпоси таржимаси нашри 2017 йилда Ўзбекистон раҳбари томонидан Қирғизистон президентига тантанали равишда тақдим этилган.
Таржима назарияси, адабиёт, тилшунослик ижтимоий ҳаёт, диний ва маърифий мавзуларда икки юздан ортиқ мақоласи, рисолалари, кўплаб бадиий ва илмий таржималари чоп этилган.
«Ўзбекистон-Қирғизистон» дўстлик жамиятини таъсис этиш (1997 йил) ташаббускори ва ижрочи директори – икки эл орасида дўстлик, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга баҳолиқудрат хизмат қилиб келяпти.
«Маърифат саодати» газетасининг доимий муаллифи.

1+